Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқувчи синфдан қолдирилиши мумкин

Сақлаш
11:04 / 02.04.2024 854 0

Маълумки, мактаб битирувчилари умумий ўрта таълим дастурларини тўлиқ ўзлаштиргандан кейин якуний аттестациядан ўтиши мажбурий ҳисобланади.

 

Мактаб битирувчиларининг билими, малака ва кўникмаларига қўйилган талабларнинг бажарилиши бўйича якуний аттестация ёзма, оғзаки ёки тест усулида, ҳар бир фаннинг амалдаги ўқув дастури асосида ўқув йилининг якуни бўйича ўтказилади.

 

Агар битирувчи таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган бўлса, якуний аттестацияга қўйилади.

 

Шунингдек, битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар ҳам мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга киритилиши мумкин.

 

Аммо якунийда қониқарсиз баҳо олган битирувчилар-чи?

Бунда бир ёки икки фан бўйича ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга энг охирги якуний аттестация тугаб, орадан икки ҳафта ўтгач ўша қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади. Мазкур тартиб 2008 йил 29 февралда тасдиқланган «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги низомга асосланади.

 

Бироқ йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, агар битирувчи умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармаса ва «қониқарсиз» баҳо олган бўлса, шу синфда, яъни кейинги йил ҳам мактабнинг битирувчи синфида қайта ўқишга қолдирилиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси