Пойтахт ҳокимининг собиқ ўринбосари яна ўз лавозимига қайтди

Сақлаш
11:04 / 02.04.2024 828 0

Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

 

Маълумот учун, Раҳимова бундан олдин, 2023 йилдан буён ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

 

1989 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Дурдона Раҳимова 2013 йили Жиззах давлат педагогика институтини тамомлаган.

 

Бугунги кунга қадай бир қатор лавозимларда ишлаб келган Раҳимова меҳнат фаолиятини 2012−2013 йилларда «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати Жиззах вилояти кенгаши иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар билан ишлаш бўлими мудири сифатида бошлаган.

 

Таъкидлаш лозим, у яқинда тайинланган Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида олдин ҳам ишлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси