Республика бўйича болалар камбағаллиги даражаси юқори ҳудудлар очиқланди

Сақлаш
18:04 / 01.04.2024 1015 0

CERR ЮНИСЕФ билан биргаликда Ўзбекистондаги болаларнинг монетар камбағаллиги даражасини баҳолади, деб хабар берди «Иқтисодий шарҳ» журнали.

 

Мазкур тадқиқотда ижтимоий ҳимоя тизимининг камбағаллик даражасига таъсири таҳлил қилинган.

 

Маълумот учун, Ўзбекистонда уч йил ичида болалар камбағаллиги 7,8 фоизга камайган. Яъни, натижалар болалар камбағаллиги даражаси 2021 йилдаги 21,5 фоиздан 2023 йилда 13,7 фоизгача камайганини кўрсатмоқда.

 

Тақсимланганда, қишлоқ жойларда болаларнинг камбағаллик даражаси 24,6 фоиздан 14,5 фоизга, шаҳарларда эса 18 фоиздан 13 фоизга пасайган.

 

Шунингдек, тадқиқотда республика кесимида қайси ҳудудларда болалар камбағаллиги даражаси паст ёки юқорилиги очиқланган. Жумладан, бу бўйича энг паст кўрсатгич Навоий вилояти ва Тошкент шаҳрида кузатилган. Бошқа жойларга қараганда фоизи нисбатан юқори ҳудудлар Сирдарё ва Жиззах вилоятлари эканлиги аниқланди.

 

Таъкидланишича, агар ижтимоий нафақалар бўлмаса, мамлакатда болалар камбағаллиги даражаси 1,6 баравар ошар экан.

 

Хулосага кўра, даромад етарли бўлмаган тақдирда, даромадлар камбағаллик чегарасидан паст бўлса, ижтимоий ўтказмаларнинг етишмаслиги камбағаллик даражасини 11 фоиздан 20,8 фоизгача, болалар камбағаллигини – 13,7 фоиздан 21,8 фоизгача ва камбағал пенционерлар улушини – 7,3 фоиздан 31,4 фоизгача оширади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси