«Опен бюджет»да овозлар «накрутка» қилингаи айтилмоқда

Сақлаш
17:04 / 01.04.2024 846 0

«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 1-мавсумида айрим ҳудудларда овоз тўплашда қинғирлик йўлларидан фойдаланилган бўлиши мумкин, деб хабар берди Кун.uz.

 

Нашр Самарқанд вилояти Пахтачи тумани «Чоргўша» МФЙга тегишли ташаббусга (электр тармоқларини янгилаш) эътибор қаратар экан, охирги учта рақами 963 билан тугайдиган мобил рақам ёки рақамлардан кетма-кет жуда кўп маротаба овоз берилгани аниқлангани ҳақида ёзади.

 

 

Шунингдек, хабарда Пахтачи тумани «Гўрўғли» МФЙга тегишли лойиҳага (оилавий шифокорлик пунктини капитал таъмирлаш) ҳам охири 113 ва 956 бўлган телефон рақамлардан кўп марта овоз юборилгани айтилмоқда.

 

 

Кун.уз билан суҳбатлашган мурожаатчилардан бирининг айтишича, бу халқ орасида «воздух» қилиш ёки «накрутка» деб аталадиган усулнинг иш бераётгани билан боғлиқ экан.

 

Натижада, айрим лойиҳаларда кечқурун соат 00:00 дан эрталаб соат 06:00 гача бўлган пайтда ҳам минглаб овозлар қўшилганини кузатиш мумкин.

 

Кун.уз мухбири билан гаплашган овоз тўплаб берувчи «хакер»лардан бирининг сўзларига кўра, овоз бериш бошланган пайтда 1000 та овоз 25-30 млн. сўмга баҳоланган. Кейинроқ нарх-наво икки баробаргача кўтарилган.

 

Бошқа бир «хакер» эса унда етарлича овозлар қолмагани, лекин у томонидан ёрдам берилган лойиҳалар ўз туманида етакчилик қилаётганини маълум қилган.

 

Ушбу шахслар қандай қилиб овоз тўплаб беришларига аниқлик киритмаган.

 

Хабарга кўра, шубҳали тарзда овозлар сони ошиб бораётган бир қанча лойиҳалар ҳақида Молия ва иқтисодиёт вазирлиги вакилларига хабар берилган ва ҳозирда тегишли ўрганиш ишлари бошланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси