Бугундан автомобилни рўйхатдан ўтказиш суммаси 2 млн. дан ошди

Сақлаш
15:04 / 01.04.2024 844 0

Кеча, 31 март куни автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамаларини (ярим тиркамаларини) давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўлов ставкалари оширилиши расман тасдиқланди. Бу бўйича Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов буйруқ чиқарган.

 

Унга кўра, 1 апрелдан электромобиллар, мототранспорт воситалари ва тиркамаларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар ставкаси 15 бараварга — 1,5 БҲМгача ёки 510 минг сўмгача оширилади. Қолган барча автомобиллар бўйича ставка 68,4 бараварга ошиб, 6,84 БҲМ ёки 2,32 млн сўмни ташкил этади.

 

Солиштириш учун, амалдаги ставка суммаси БҲМнинг 10 фоизи, яъни 34 минг сўм эди. Эндиликда бу сумма 2 млн. 320 минг сўмга айланади.

 

Қизиғи, бундан 5 ой олдин автомобилларга давлат рақамини бериш ставкаси 2,3 бараварга ошиши тўғрисидаги хабар қарийб 2 ярим ой олдин чиққан эди. Аммо 1 апрелдан кўтарилиши белгиланган автотранспортни рўйхатдан ўтказиш суммаси ҳақидаги хабар куникеча, 31 март куни тарқалди.

 

Эндиликда бу суммани бошқа давлатлар билан солиштирадиган бўлсак, бизда бундан кейин анчагина юқори сумма тўланишини очиқланади.

 

Масалан, эндиликда автомобилларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш хориж валютасида тахминан 184 долларни ташкил қилади. Қиёсланганда, АҚШда бу миқдор 30-50 доллар. Британияда янги машинани рўйхатдан ўтказиш эса тахминан 70 долларни ташкил қилади.

 

ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизматининг 30 март куни тарқатган «Электромобиль ҳайдаш энди янада фойдали бўлади» сарлавҳали хабарида энди айнан «ким»га фойда бўлиши ҳақида очиқ айтилмаган. Сабаби, электромобилни рўйхатдан ўтказиш ҳам 15 фоизга ошиши бўйича берилган хабарда ушбу ўзгаришни тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжат ҳақида ёзилмаган.

 

Бундан ҳам ажабланарлиси, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Ахборот хизматининг хабари 30 март куни тарқалган бўлса, бу бўйича Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг буйруғи 31 март куни имзоланган.

 

 


Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси