Мактаблардаги штатлар қисқартирилиши мумкинми?

Сақлаш
13:04 / 01.04.2024 843 0

Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда айрим лавозимлар қисқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳақида эса ҳозирча асосли норматив ҳужжат таклиф этилгани ва айнан қайси вазирлик ёки идора томонидан ишлаб чиқилгани бўйича аниқ маълумот йўқ эмас.

 

«Халқ таълим инфо» сайти бу бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан боғланган. Ташкилот Ахборот хизмати бошлиғи Дилфуза Собирова бундай ҳужжат вазирлик томонидан тайёрланмаганлигини маълум қилар экан, бугунги кунда штатлар қисқартирилиши бўйича ҳеч қандай меъёрий ҳужжатларга ўзгартириш киритилмаганини айтган.

 

«Демак, ушбу таклиф бошқа вазирлик ёки идора томонидан илгари сурилган бўлиши мумкин», дейилади хабарда.

 

Маълумотга кўра, айни вақтда қисқариши мумкин бўлган лавозимлар қуйидагилар:

 

◾️ Лаборант;

Изоҳ: Ушбу лавозим қисқаришига сабаб қилиб уларнинг тегишли малака тоифасига эга эмаслиги ва ҳеч қандай вазифа бажармаётганлиги асос қилиб кўрсатилган.

 

«Масалан, Андижон туманидаги 47-сонли мактабда лаборатория ходими мавжуд бўлмасада, штат ажратилган ҳолда мактаб фаррошига бириктирилган», деган мазмунни аниқ манбаси кўрсатилмаган ҳужжатдан келтиради электрон нашр.

 

Маълум бўлишича, лаборант учун жиҳозланган хоналар физика ёки кимё ўқитувчиларининг бирига бириктирилади.

 

◾️ Психолог;

Изоҳ: Нашрнинг ёзишича, ҳужжатда мактабдаги психолог лавозимини ҳам қисқартириш таклиф қилинган. Бунга асос қилиб эса, психолог лавозими билан деярли бир хил вазифаларни бажарадиган иккита лавозим борлигидир. Булар – «Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ҳамда «Ёшларни ватанпарварлик руҳида тайёрлаш бўйича директор ўринбосари».

 

Бундан ташқари, Миллий гвардия тизимида 2 минг нафар инспектор-психолог лавозими мавжуд. Шунингдек, психолог лавозими учун малакали мутахассислар етишмаяпти», дейилади хабарда.

 

◾️ Маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари;

Изоҳ: Бунга ҳам психолог лавозимининг олиб ташланишига асос бўлаётган сабаб кўрсатилган, яъни бир-бирини такрорловчи иккита қўшимча лавозимларнинг борлиги.

 

◾️ Кутубхоначи;

Изоҳ: Мазкур лавозимни иш юкламасидан келиб чиқиб мақбуллаштириш, яъни синфлар сонидан келиб чиқиб, 0,5-1 штат ажратиш таклиф қилинган.

 

Айтилишича, ҳужжатда ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимидаги айрим штат бирликларини ҳам қисқартириш таклиф қилинган.

 

◾️ Умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш бўйича методист;

Изоҳ: Мазкур лавозимни айни вақтда мактабларда овқатланиш ташкил этилмаганлигини ҳисобга олиб, бутунлай қисқартириш таклиф этилган.

 

◾️ Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати ходимлари.

Изоҳ: Тўлов жараёнларининг рақамлашиши сабаб иш ҳақини ҳисоблаш бўйича бухгалтерларда иш юкламаси камайган.

 

Хабарда шу сабабли туман(шаҳар) мактабгача ва мактаб таълим бўлими Марказлашган бухгалтерияда ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтер лавозимини киритиш меъёрларини мактабда ҳар 500 нафар ходимга битта, боғчада ҳар 600 нафар ходимга битта этиб белгилаш таклиф қилингани ёзилган.

 

«Тафсилотлар ҳақида яна қўшимча маълумот бериб борилади», дейилади нашр маълумотида.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси