Чиқарилганига 3 йил бўлмаган автомобиллар диагностик текширувдан ўтказилмайди

Сақлаш
13:03 / 31.03.2024 1116 0

2024 йил 1 июндан «Экологик транспорт» тизими босқичма-босқич жорий қилинади.

 

Бунда ҳудудлар экологик ҳолатидан келиб чиқиб, «яшил»(«тоза»), «сариқ»(«ўрта») ва «қизил»(«зарарли») зоналарга бўлинади.

 

Қарорга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бўлинмалари 1 июндан машиналарни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш жараёнида экологик стикер беришни бошлайди. Бунинг учун алоҳида тўлов қилинмайди.

 

Диагностик текширувдан ўтган транспортларга ҳам уч турдаги ёрлиқлар ёпиштирилади(«яшил» — «тоза», «сариқ» — «ўрта» ва «қизил» — «зарарли»).

 

Ёрлиқ ёпиштирилган транспортлар ўзларига тааллуқли бўлган жойларда ҳаракатланади. Агар транспорт воситалари ўзларига берилган тоифага мос келмайдиган зоналарда ҳаракатланиши лозим бўлса, улардан ўша ҳудудда ҳаракатланиши учун компенсация тўлови ундирилади.

 

Бундан ташқари, тоифаси паст бўлган айрим автомобилларнинг муайян зоналарда ҳаракатланиши чекланади ёки умуман тақиқланади.

 

Тартибга риоя қилмаганлар жавобгарликка тортилади.

 

Бу турдаги қоида бузилишлар жойларда ўрнатилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланади.

 

Экологик стикерлар 2027 йил 1 январига қадар Тошкент шаҳрида, 2029 йил 1 январга қадар Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида, 2031 йил 1 январга қадар бошқа ҳудудларда мажбурий тартибда берилади.

 

Маълумот учун, электромобиль ва электромотоцикллар ҳамда ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган бошқа турдаги транспорт воситалари учун «яшил» стикерлар ҳеч қандай текширувларсиз, автоматик равишда берилади. Бунда уларнинг эгалари онлайн ахборот тизимлари орқали мурожаат қилиши лозим бўлади. «Яшил» экологик тоифаси эса уларга почта орқали юборилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси