16 ёшли қиз ўз отаси томонидан зўравонликка учради

Сақлаш
17:03 / 27.03.2024 801 0

Маълум бўлишича, Болалар омбудсмани котибиятига ижтимоий тармоқлар орқали ўсмир қиз ўз отаси томонидан турли шаклдаги зўравонликка учраганлиги ҳақида гапираётганлиги акс этган видео келиб тушган.

 

Ҳозирда ҳолат Болалар омбудсмани томонидан назоратга олинган.

 

Хабарга кўра, М.Ш.(қиз бола) 2008 йилда, синглиси Н.Ш эса 2010 йилда туғилган. Уларнинг онаси 2018 йилда вафот этган.

 

Онасининг ўлимидан сўнг, отаси Н.Р. тўнғич қизига нисбатан турли уятсиз-бузуқ ҳаракатлар, шилқимликлар қилиб, бир неча йил давомида муттасил калтаклаб келган. Шунингдек, турли ҳақоратлар билан унинг шаъни, қадр-қимматини поймол қилган.

 

М.Ш. ва Н.Ш. бир неча маротаба уйдан чиқиб кетган. Бу сафар эса бувиси Н.Л. неваралари бедарак ёқолгани ҳақида тегишли жойга ариза берган.

 

Айни пайтда мазкур аризага кўра, шунингдек, қизларнинг отаси Н.Р. нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.

 

«Ҳозирда вояга етмаган М.Ш. ва Н.Ш. лар ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлганлиги сабабли, Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Вояга етмаганларни ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган ва уларга зарурий кўмак кўрсатилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси