Миграцияси агентлиги Россияга кетаётганларни огоҳлантирди

Сақлаш
16:03 / 27.03.2024 756 0

Агентлик теракт сабаб мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилаётганини таъкидлар экан, Россияга бораётган, ушбу мамлакат ҳудудида бўлиб турган ёки мамлакатдан чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқароларидан хавфсизлик чоралари талабларини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишни сўраган.

 

Хавфсизлик чоралари дейилганда қуйидагилар назарда тутилади:

▫️ шахсни тасдиқловчи ва мамлакатда бўлиш ёки ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни бирга олиб юриш;

▫️ жамоат жойларига сабабсиз бормаслик;

▫️ нотаниш ёки шубҳали инсонлар билан мулоқотга киришмаслик;

▫️ телефон ва бошқа қурилмаларда тақиқланган фото, аудио ва видео материалларни сақламаслик;

▫️ сафар режалаштирилган бўлса, вокзал ёки аэропортга белгиланган вақтдан олдинроқ бориш.

 

«Юртдошларимиз бирор муаммога дуч келганда ёки ўзларини қизиқтирган бошқа саволлар билан мамлакатимизнинг консуллик идоралари ёки Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси