Хоразмда келинлар ўз сепларини МИБ ёрдамида қайтариб олди

Сақлаш
10:03 / 27.03.2024 839 0

Маълум бўлишича, оила қурганига бир йил ўтар-ўтмас икки ёш ўртасида келишмовчиликлар юзага чиққан. Шу сабаб келин ота уйига қайтиб келади ва куёвдан сепларини қайтариб беришни талаб қилади.

 

Бироқ, турмуш ўртоғининг уйидан ўзига тегишли бўлган мулкларни олиб кетмоқчи бўлганида қаршиликларга дуч келган. Шу сабабли, у сепларини эрининг уйидан олиб беришини сўраб, судга мурожаат қилишга мажбур бўлган.

 

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг ижро варақасига асосан, қарздор Ғ.А.(эр)дан ундирувчи М.Т.(хотин)нинг фойдасига 17 турдаги мол-мулкларини олиб бериш белгиланган.

 

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Боғот туман бўлими иш юритувига келиб тушган.

 

Бўлим давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ундирувчининг мол-мулклари тўлиқлигича олиб берилган ва ҳужжат ижроси тамомланган.

 

 

 

Бундан ташқари, яна шунга ўхшаш иш бўйича Бюронинг Боғот туман бўлимига ижро ҳужжати келиб тушган.

 

Унда қарздор Р.М.(эр)дан ундирувчи Б.С.(хотин)нинг фойдасига 53 хил турдаги 26,4 млн. сўмлик сеп олиб бериш белгиланган.

 

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ҳаракатлар давомида ундирувчининг мол-мулклари тўлиқлигича ўзига олиб берилиб, ҳужжат ижроси таъминланган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси