Умрбод қамалган маҳкум қамоқ жазосини қай тартибда ўташини биласизми?

Сақлаш
09:03 / 27.03.2024 807 0

Бу турдаги маҳкумлар махсус сақлаш шароитларига эга махсус тартибли колонияларда сақланади.

 

Улар камераларга кўпи билан икки кишидан жойлаштирилади. Аммо маҳкумнинг илтимосига кўра ёки зарурат тақозо этса, бир кишилик камераларда сақланиши ҳам мумкин.

 

Умрбод озодликдан маҳрум қилинганлар жазони қаттиқ, одатдаги ва енгиллаштирилган сақлаш шароитларида ўтайди. Бироқ бу турдаги маҳкумлар жазонинг дастлабки 10 йилини қаттиқ сақлаш шароитларида ўтказади.

Жазонинг камида ўн йилини ўтаган, белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий жазо олмаган умрбод озодликдан маҳрум қилинган маҳкумлар қаттиқ сақлаш шароитларидан одатдаги сақлаш шароитларига ўтказилиши мумкин.

 

Шунингдек, жазонинг камида 15 йилини ўтаган, белгиланган тартибни бузганлик учун интизомий жазо олмаган бу турдаги маҳкумлар эса одатдаги сақлаш шароитларидан енгиллаштирилган сақлаш шароитларига ўтказилиши мумкин.

 

Умрбод озодликдан маҳрум қилинган битта маҳкумга тўғри келадиган яшаш майдонининг нормаси тўрт квадрат метрдан кам бўлмаслиги шарт. Шу билан бирга, улар сақлаш шароитларидан қатъи назар, ҳар куни бир ярим соатгача сайр қилиш ҳуқуқига эгадир.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси