Апрель ойи метан газ нархининг кўтарилиши билан бошланиши мумкин

Сақлаш
06:03 / 27.03.2024 879 0

Ижтимоий тармоқларда кейинги ойдан газ нархининг кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Уларга кўра, Тошкентдаги айрим газ тўлдириш шохобчаларида 1 апрелдан метан газ нархи ошиши ҳақида эълонлар пайдо бўлган. Эълонда 1 метр куб газ нархи 3800 сўм бўлиши маълум қилинган.

 

 

Аслида ҳам 1 апрелдан метан-шохобчаларда чекланган нархнинг амал қилиш даври расман тугайди. Бу эса юқорида келтирилган маълумотларни қисман тасдиқлаб турибди.

 

2023 йил сентябрь ойида қабул қилинган ҳукумат қарорига асосан, 6 ой давомида газ тўлдириш шохобчаларида метан нархи 3250 сўмдан ошиб кетмаслигини таъминлаш мақсад қилинган эди. Март ойи ана шу белгиланган муддатнинг 6-ойи ҳисобланади. 1 апрелдан эса белгиланган давр тугайди. Метаннинг чакана нархи ошиш эҳтимоли катта. Сабаби, энди нархларни бир маромда ушлаб туришга асос йўқ.

 

Жумладан, Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «вазирлик ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар тадбиркорларнинг нархни ошириш ёки оширмаслик ҳақидаги қарорига аралаша олмаслигини» маълум қилган.

 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати эса «автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларидаги нархлар давлат томонидан тартибга солинмаслиги, нархни тадбиркорларнинг ўзлари мустақил белгилаши»ни тасдиқлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси