Наврўз куни шифохона зинаси остига 20 кунлик чақалоқ ташлаб кетилган

Сақлаш
17:03 / 26.03.2024 846 0

Жорий йил 21 март куни Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология бўлими биносининг иккинчи қаватга кўтарилиш зинасининг тагига номаълум шахс томонидан янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилган.

 

Ҳодиса содир бўлган жой тергов-тезкор гуруҳи томонидан кўздан кечирилгани айтилади.

 

Хабарга кўра, чақалоқ тиббий кўрикдан ўтказилган. Маълум бўлишича, унинг туғилганига йигирма кун бўлган. Умумий аҳволи қониқарли, танасида тан жароҳати белгилари аниқланмаган.

 

Ҳозирги кунда чақалоқ Китоб туманидаги вилоят болалар уйига жойлаштирилган. У соғлом ҳолатда.

 

«Ҳолат юзасидан ҳозирда Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси