Биттагина мобил рақам 1 млрд 70 млн сўмга сотилди

Сақлаш
06:03 / 26.03.2024 869 0

2024 йил 20 март куни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг мобилрақам.узех.уз савдо тизимида 1 070 000 000 сўмлик мобил рақам сотилди. Бу ҳақида «ЎзРТХБ» АЖ ПР бўлими хабар берди.

 

 

Хабарга кўра, рақам рақобатли аукцион савдолари натижасида мана шундай нархга баҳоланган.

 

Маълумот учун, мазкур кўрсаткич биржанинг мазкур электрон савдо тизими ишга туширилган пайтдан буён мобил рақамнинг энг максимал баҳоси ҳисобланади.

 

Ушбу мобил рақам жисмоний шахсга мўлжалланган бўлиб, унинг бошланғич нархи 200 000 000 сўмни ташкил қилган.

 

Маълум бўлишича, уч соатдан кўп вақт мобайнида давом этган онлайн-савдолар давомида 10 та талабгор иштирок этиб, улар томонидан 87 маротаба нарх таклифлари берилган. Бунинг натижасида мобил рақамнинг бошланғич баҳоси 5 баробарга ўсган.

 

Эндиликда, аукцион ғолиби ушбу 1 млрд 70 млн сўмлик мобил рақамни 10 иш куни давомида уяли алоқа операторида расмийлаштириши керак.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси