Канада ўзбекистонликлар учун 5000 та иш ўрни таклиф қилмоқда

Сақлаш
15:03 / 25.03.2024 890 0

Канада иш берувчилари билан эришилган келишувга кўра, қурилиш, хизмат кўрсатиш ва техник соҳаларга фуқаролар ишга таклиф этилмоқда, деб хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

 

Хабарга кўра, дастлаб қурилиш соҳаси бўйича қуйидаги касбларда ишловчилар саралаб олинади:

▫️ дурадгор;

▫️ пайвандчи;

▫️ электрик;

▫️ сантехник;

▫️ бетончи;

▫️ ойначи;

▫️ том ёпувчи;

▫️ пол қопламаларини ётқизиш бўйича ёрдамчи;

▫️ ўрмон хўжалиги ва бошқалар.

 

Ушбу давлатга кетувчи номзодлардан қуйидаги нарсалар талаб қилинади:

▫️ 8 ёшдан 45 ёшгача бўлиши;

▫️ инглиз тили, француз тили ёки испан тилларидан бирини билиш;

▫️ Қурилиш касб-таълими мутахассислиги бўйича гувоҳнома, сертификат, диплом бўлиши;

▫️ Хорижга чиқиш паспорти нусхаси.

 

Маълумот ўрнида, таклиф қилинаётган касблар учун соатига 12,5 АҚСҳ долларидан 30 АҚШ долларигача иш ҳақи тўланади.

 

«Талабларга мос келмайдиган фуқароларнинг номзоди кўриб чиқилмайди», дейилади хабарда.

 

Эслатма! Ҳар бир номзод маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.

 

Талабгорлар ушбу рақамлар билан боғланиши мумкин:

71 202-33-55, 71 200-00-61 ёки 1282 қисқа рақамига.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси