Россияда соҳаси бўйича ишламайдиган мигрантларни мамлакатдан чиқариб юбориш таклиф қилинди

Сақлаш
09:03 / 12.03.2024 843 0

Россия Меҳнат вазирлиги мигрантларни таклиф қилинган соҳада ишламаса, мамлакатдан чиқариб юборишни таклиф қилган. Бу ҳақида Лента хабар бермоқда.

 

Маълумки, вазирлик Россияга ташкилий ёллаш йўли билан келган муҳожирларга муайян профиль бўйича иш ўринларини таклиф қилади. Агар бу шарт бажарилмаса, уларни «Известия» томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат матнига асосланиб давлатдан чиқариб юбормоқчи.

 

Мазкур ҳужжатга кўра, агар меҳнат муҳожирлари ташкилот таклиф қилган корхоналарда ишлашдан бош тортса, 15 кун ичида Россияни тарк этишлари талаб қилинади. Шунингдек, қонун лойиҳасида хорижликлар ишга жойлашишда муайян ташкилотда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат олишлари кераклиги ҳам белгилаб қўйилган.

 

Маълум бўлишича, Давлат Думаси ташаббусни қўллаб-қувватлаган. Бунда Россия мигрантлар ёллашнинг фақат мақсадли тизимини қолдиришни режалаштиргани сезилади.

 

Расмийларнинг фикрича, мигрантларни жалб қилиш бўйича давлат сиёсати меҳнат ресурсларига бўлган талабга асосланиши керак.

 

Шу қаторда, Давлат Думаси Россия фуқаролигини олиш учун талабларни қайта кўриб чиқмоқчи. Айтилишича, ташаббус муаллифлари Россияда яшаш учун рухсатнома ва фуқароликни олиш учун мажбурий яшаш муддатини узайтиришни таклиф қилган. Бундан ташқари, қонун лойиҳасида Россия фуқароси билан никоҳ ва фарзанднинг мавжудлиги асосида Россия фуқаролигини олиш тартибини кучайтириш ҳам назарда тутилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси