8 март куни аёллар учун жамоат транспортида юриш бепул бўлади

Сақлаш
17:03 / 06.03.2024 1973 0

«8 март – Халқаро хотин-қизлар куни» муносабати билан Ақтауда аёллар учун жамоат транспортида саёҳат қилиш бепул бўлади. Бу ҳақида Zakon.kz хабар берди.

 

Хабар жорий йил 4 март куни Оқтау шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати эълон қилган маълумотга таяниб ёзилган.

 

«Аёллар учун 8 март куни 1-, 2-, 3-, 4-, 4М-, 5-, 6-, 7-, 8-, 9-йўналишларда, жадвалга мувофиқ (соат 06:40 дан 21:00 гача) автобуслар бепул хизмат қилади»,— дейилади ҳокимлик ахборотида.

 

Шунингдек, қўшни республиканинг бошқа вилояти Қарағандада ҳам 1 мартдан то 8 мартга қадар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларидан бўлган 21 минг 861 нафар аёлга бир марталик тўлов пули тарқатилади. Миқдор шаҳар ва вилоятларда фарқ қилиши мумкин. Бу томони бюджет имкониятларига боғлиқлиги таъкидланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси