Профессор ўзи ишлаган тиббиёт коллежига 1 млрд доллар эҳсон қилди

Сақлаш
18:03 / 04.03.2024 860 0

Бу шов-шувли воқеа Америка Қўшма Штати Бронкс шаҳрида содир бўлди. Унда тиббиёт олийгоҳи кенгашининг аъзоси ва профессори, 93 ёшли Др. Рут Л. Готтесман шу олийгоҳ ҳисобига, талабаларнинг бепул таълим олиши ҳамда уларнинг ҳаётини ўзгартириш учун 1 млрд АҚШ долларини эҳсон қилди.

 

Айтилишича, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб мингдан ошиқ талабаларнинг барчаси ушбу олийгоҳда бепул ўқиш имконига эга бўлади. Бу қувончли янгилик айниқса бошқа давлатлардан келган, олийгоҳдан қарзи бор талабаларнинг оғирини енгил қилади.

 

Маълумотларга кўра, ҳозирда Алберт Эйнштейн номидаги тиббиёт коллежида 1272 нафар талаба таҳсил олади ва уларнинг умумий ўқиш тўлови, 70 минг доллардан ҳисобланганда, йилига 89 млн доллар бўлади. Шунда эҳсон қилинган пулга тахминан 11 йил бепул ўқиш мумкин. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Агар бу сумма бутунича банкка қўйилса, фоиз ҳисобига йилига яна 110 млн доллар қўшилади. Бу эса талабалар энди тамоман бепул ўқишини англатади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси