Аёл ўз эрини ўлдириш учун қотил ёллади

Сақлаш
09:03 / 04.03.2024 637 0

Ғарбий Қозоғистон вилоятида содир бўлган мазкур ҳолат тезкор тадбир доирасида полиция ходимлари томонидан бартараф этилган.

 

Ҳозирда икки нафар шахс қўлга олинган. Аниқланишича, уларнинг бири аёл бўлиб, у мулкни бўлишишни истамаган ва шу сабабдан эрини ўлдириш учун қотил ёллаган.

 

Гумонланувчилардан уларнинг айбини тасдиқловчи ашёвий далиллар олиб қўйилган.

 

Тергов маълумотларига кўра, аёл қурол сотиб олиш ва суиқасдни амалга ошириш учун қотилга 1,3 млн тенге ўтказиб берган.

 

Қўлга олинган шахсларга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

 

Ҳозирги вақтда суиқасд бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Гумонланувчиларга 20 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

 

Маълумот учун, ўлдирилиши режалаштирилган эркак жабрланмаган.

 

«Бошқа маълумотлар тергов манфаати учун ошкор этилмайди», – дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси