2023 йилда қарийб 17 минг ўзбекистонлик АҚШга ноқонуний йўл билан кириб келган

Сақлаш
17:03 / 01.03.2024 1464 0

Маълумотларга кўра, ўтган йилнинг тўлиқ даврида АҚШга 17 минг Ўзбекистон фуқароси ноқонуний муҳожир сифатида кириб келган.

 

Ҳозирда Марказий Осиёдан борган 40 минг муҳожир бошпана масаласи бўйича суд қарорларини кутмоқда. Улар орасида ўзбеклардан ташқари 7 минг нафар қирғиз, 3 минг нафар тожик, 2,7 минг нафар қозоқ ва 2 минг нафар туркман бор.

 

Монтана штатидан сенатор Стив Дейнснинг айтишича, ўтган йили Марказий Осиёдан 50 минг нафар ноқонуний муҳожир Америка чегарасини кесиб ўтган.

 

АҚШ ҳукумати эса муҳожирлар кўпайиши натижасида давлат учун хавф туғдирадиган террорчилик ташкилотларининг ташкил этилишидан хавотирда.

 

Чегарадаги муҳожирлар инқирозига жавобан Стив Дейнс АҚШ президенти Жо Байденга хат ёзиб, чора кўришни сўраган.

 

Маълумот учун, 2021 йилда 7,3 миллиондан ортиқ муҳожир АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтган эди. Агар ойига ҳисобланадиган бўлса, рекорд кўрсаткич 2023 йил декабрида ўрнатилган(302 мингдан ортиқ). Кейинчалик текширувлар давомида уларнинг 19 нафари ФҚБ қидирувдаги террорчилар эканлиги маълум бўлган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси