Энди Telegramʼда канал очиб, фаолият юритадиганлар рағбатлантирилади

Сақлаш
17:02 / 29.02.2024 1415 0

Павел Дуров канал эгалари ўз меҳнатлари эвазига молиявий мукофотлар олишга ҳақли деб ҳисоблайди.

 

Маълум бўлишича, март ойидан бошлаб Telegram канал эгалари реклама даромадларининг 50 фоизини ола бошлайди. Бунда фойда тўлови криптовалюта кўринишида бўлади.

 

Telegram асосчисининг ёзишича, март ойида реклама платформаси деярли 100 га яқин мамлакатлардаги барча реклама берувчилар учун расман очилади. Ушбу мамлакатлар ҳали Telegram платформасида реклама бермаган.

 

Айнан мазкур мамлакатлардаги канал эгалари Telegram томонидан тақдим қилинган рекламаларни тарқатгани эвазига рекламадан тушадиган даромаднинг 50 фоизигача ҳисса олишади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси