Россия бензин экспорт қилишни тўхтатади

Сақлаш
10:02 / 27.02.2024 590 0

Ҳукумат 1 мартдан бошлаб олти ой давомида бензин экспортини тақиқламоқчи. Бу ҳақида РБК хабар тарқатди.

 

Унда айтилишича, Бош вазир Михаил Мишустин талабнинг мавсумий ўсиши фонида бензин экспортини тақиқлашни маъқуллаган. Тақиқ 2024 йил 1 мартдан бошлаб олти ой муддатга жорий этилиши режалаштирилган.

 

Бундан ташқари, биржада дизель ёқилғисини сотиш стандартини 16 фоизга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

 

Маълумотларига кўра, экспорт тақиқи ЕОИИ мамлакатлари, Мўғулистон, Ўзбекистон, Абхазия ва Жанубий Осетияга етказиб бериш ҳажмига таъсир қилмайди.

 

Нашрнинг қайд этишича, бош вазир ўринбосари Александр Новак бош вазирга экспортга вақтинчалик тақиқ жорий этиш таклифи билан мурожаат қилган. У 21 февраль куни мактуб йўллаган ва унда бундай чораларнинг жорий этилишини бозорда кутилаётган ёқилғига талабнинг ортиши билан изоҳлаган. Хатда айтилишича, талабнинг ўсиш эҳтимоли баҳорги дала ишлари, нефтни қайта ишлаш заводларида режали таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани, шунингдек, ёзги таътил кунлари билан боғлиқ.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси