«Йигит сўзи» Путиннинг сайловолди ташвиқоти бўлиши мумкин

Сақлаш
18:02 / 26.02.2024 788 0

Ушбу хабар сизни қизиқтириб қўйгани аниқ.

 

Россия президенти маъмуриятининг ички ҳужжатлари билан танишиб чиққан Медуза мазкур даъво билан хабар тарқатган.

 

Унда ёзилишича, бир қанча фильмлар Путинга яна бир президентлик сайловини ютишида ёрдам бериши керак бўлган.

 

2023 йилнинг баҳорида Россия президенти маъмурияти (АП) Владимир Путиннинг бўлажак қайта сайланишига бағишланган йиғилиш ўтказган ва агар чин бўлса, бунга салкам бир йил бўлади. Мазкур йиғилишда бўлажак сайловга оид тақдимот ҳам қилинган.

 

Хабарда тақдимот Новиков томонидан Интернетни ривожлантириш институти (ИРИ) раҳбари Алексей Гореславский билан ҳамкорликда тайёрланганлиги айтилади.

 

Маълум бўлишича, уруш кечаётган айни даврда мазкур ташкилот фильмлар, телесериаллар ва бошқа маданий маҳсулотларни молиялаштирган ва бу материалларнинг аксарияти ташвиқот характерига эга.

 

Бу маълумотлар ички ҳужжатлар сизиб чиқиши орқали Медуза нашрининг «қўлига» келиб тушган. Уларнинг ҳақиқийлигини Кремлга яқин, ушбу ҳужжат билан таниш, шунингдек, учрашув иштирокчиларидан бири бўлган шахс ҳам тасдиқлаган.

 

«Биз сайлов олдидан нималар кутилаётганига ҳозирлик кўраётган эдик», деб эслаган учрашув иштирокчиси.

 

Шунингдек, ҳужжатда Россия президентлигига сайлов муносабати билан «тарқатилиши» ҳамда «ташвиқот қилиниши» режалаштирилган фильмлар ва сериаллар номлари келтирилган. Улар орасида ҳатто хусусий инвесторлар томонидан молиялаштирилганлари ҳам бор. Шу қаторда, суратлар ҳам ташвиқот-тарғибот амалиётида асосий роль ўйнаши керак бўлган.

 

Ҳужжатда сўнгги йиллардаги машҳурликка эришган рус сериали, СССРнинг сўнгги йилларидаги Қозон жиноий гуруҳлари ҳақида ҳикоя қилувчи «Йигит сўзи» ҳам келтирилган. Тақдимотдаги бошқа лойиҳалар сингари у ҳам Россияда турмуш тарзидаги ижобий ўзгаришлар, ватандошларнинг тарихий ва замонавий ютуқлари, аҳолининг яшаш шароитидаги тафовутлар, маданий ўзига хослик, анъаналар ва суверенитетни сақлаб қолиш каби тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилиши керак бўлган.

 

Бундан ташқари, хабарда «Холоп-2», «Муз-3» ва бошқа картиналардан ҳам шундай мақсадлар кўзлангани айтилди.

 

Бироқ бу айтилганлар ҳали шунчаки фараз бўлиши ҳам мумкин. Чунки режиссёрлардан бири «Йигит сўзи» фильми ҳақида айтилган юқоридаги сўзларни ҳайратланганча рад қилган. Бошқа бир масъул эса «бу ҳақида умуман эшитмаган»лигини қайта-қайта таъкидлаган.

 

Кино саноатидаги яна бир манба «Йигит сўзи» «ҳеч қандай сиёсий мафкура учун ишлаб чиқилмагани, буларнинг барчаси асоссиз» эканлигини айтган. Унинг фикрича, «сериалнинг ҳозирги воқеаларга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У шунчаки тижорат учун суратга олинган».

 

Маълумот учун, сайтимизда «Йигит сўзи» сериалининг умумий таҳлили бўйича мақола ҳам жойлаган эдик.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси