Самолёт бортида ўзбекистонлик аёлнинг кўзи ёриди

Сақлаш
14:02 / 26.02.2024 595 0

Маълум бўлишича, чақалоқ Екатеринбургдан Тошкентга қилинган парвоз чоғида 10 минг метр баландликда дунёга келган.

 

Стюардесса тўлғоқ аломатлари маълум бўлгач овоз кучайтиргич орқали ҳаммага мурожаат қилиб, йўловчилар орасидан шифокорларни топишга ҳаракат қилган.

 

Бортдаги йўловчилар орасида шифокорлар бўлмагани учун стюардессалар уларнинг вазифасини бажаришига тўғри келган.

 

Самолётда бўлган йўловчилардан бирининг ўз блогида улашган хабарига кўра, тўлғоқ самолёт 10 минг метр баландликка кўтарилганда бошланган. Аввалига аёл ўзини ёмон ҳис қилганидан шикоят қилган.

 

«Боланинг онаси ўзбекистонлик. Ўзбекистонликлар яна биттага кўпайди», деган йўловчи йигит ўз хабарида.

 

Маълумот учун, «Урал ҳаво йўллари» бу маълумотни тасдиқламаган.


Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси