Дўсматовнинг африкалик рақиби билан жанги бекор бўлди

Сақлаш
12:08 / 16.08.2021 729 0


  28 август куни Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс кечасида Ҳасанбой Дўсматов рингга чиқиши ва шу куни танзаниялик 23 ёшли боксчи Ёхана Мчанжага қарши жанг ўтказиши лозим эди. Аммо, кутилмаганда ушбу жанг бекор қилинди, дея хабар бермоқда расмий манбалар.

   Африкалик чарм қўлқоп устаси Ёхана Мчанжа фаолияти давомида 15 та жанг ўтказган. Ҳисобида 12 ғалаба ва 3 мағлубият бор. Рақибларини 10 та жангда муддатидан аввал мағлубиятга учратган.

   Ҳозирча Дўсматов — Мчанжа жангининг бекор қилиниши сабаби маълум эмас.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси