Қуролли Кучлар Ҳарбий тиббиёт академияси имтиҳон санаси маълум қилинди

Сақлаш
11:08 / 16.08.2021 994 0

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академиясига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари 2021 йил 18 август куни 2-сменада бўлиб ўтади ва 19:00 да бошланади.

Тест синовлари республика бўйича қуйидаги очиқ майдонларда ўтказилади:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – «Турон» марказий стадиони;
  • Андижон вилояти – Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби стадиони (3-сектор);
  • Наманган вилояти – 17-болалар-ўсмирлар спорт мактаби «Навбаҳор-умид» стадиони;
  • Бухоро вилояти – «Дилкушо» теннис спорт мажмуаси;
  • Хоразм вилояти – Футбол академияси қошидаги «Хоразм» спорт мажмуаси (1-сектор);
  • Сурхондарё вилояти – Термиз ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати футбол майдони;
  • Қашқадарё вилояти – «Насаф» футбол клуби машғулотлар майдони (2-сектор);
  • Навоий вилояти – «Кимёгар» ўйингоҳи;
  • Самарқанд вилояти – Локомотив марказий жисмоний тарбия спорт клуби Самарқанд филиали футбол стадиони (1-сектор).

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан 18:30 дан кечикмаган ҳолда келишлари сўралади.

Тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома Ҳарбий тиббиёт академияси томонидан тарқатилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси