«Тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтинги» ишлаб чиқилади ва рейтинги юқори тадбиркорларга имтиёзлар берилади

Сақлаш
12:01 / 16.01.2024 666 0

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.

 

«Тўғри ишлаётган, тушумларини тўлиқ кўрсатиб, солиқларини ўз вақтида тўлаётган тадбиркорлар бир нарсадан xотиржам бўлсин. Бундай тадбиркорларни биз ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни давом эттирамиз», деди президент.

 

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, эндиликда тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтинги ишлаб чиқилади. Энди улар фаолиятига солиқчилар баҳо бермайди, рағбатлантириш чоралари ҳам рейтинг асосида белгиланади ҳамда бу тадбиркорлар кутаётган адолатли ечим бўлади.

 

Рейтинги юқори тадбиркорлар учун:

 

барча солиқ текширувлари бекор бўлади;

 

қўшилган қиймат солиғи суммаси бир кунда текширувларсиз қайтариб берилади (ҳозир 7 кундан 30 кунгача);

 

бошқа солиқ турлари бўйича ортиқча тўлов суммаси уч кунда қайтариб берилади (ҳозир 15 иш кунида);

 

товарларни импорт қилишда ва сотишда қўшилган қиймат солиғини божхона ва солиқ органларида ўзаро ҳисобга олиш имконияти яратилади;

 

туманларда аукционда олинган давлат активлари ва ер участкалари қийматини бўлиб тўлаш муддати 3 йилдан 5 йилгача узайтирилади.

 

Ҳар бир тадбиркор реал вақт режимида ўз ўрни ва баҳосини билиб бориши мумкин бўлади. Савдо-саноат палатасига ўз сайтида рейтинг натижаларини онлайн эълон қилиб, тадбиркорлар сўровларига тезкор жавоб бериб бориш зарурлиги кўрсатиб белгиланди.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси