Ўзбекистон бензин нархининг юқорилиги бўйича АҚШдан ўзиб кетди

Сақлаш
16:01 / 08.01.2024 943 0

Ўзбекистонда АИ-95 маркали бензин нархи Туркманистонга нисбатан 2,5 баробарга, Қозоғистонга нисбатан 2,1 баробарга қимматроқ. 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, дунё бўйича энг арзон бензин Эронда (1 литр учун 354 сўм), энг қиммати эса Ҳонгконгда (38 371 сўм) қайд этилган.

 

2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, юқори сифатли (АИ-95) 1 литр бензиннинг глобал миқёсдаги ўртача нархи 16 028 сўмни ташкил этади. Бу ҳақда Глобалпетролприcэс сайтида маълумотлар келтирилган.

 

Дунё бўйича энг арзон бензин Эрон (тахминан 354 сўм), Ливия (388 сўм) ва Венесуэлада (433 сўм) қайд этилган.

 

Энг қиммат нархлар эса Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди Ҳонконг (38 371 сўм), шунингдек, Монако (29 110 сўм) ва Исландияда (28 764 сўм) кузатилган.

 

Манбага кўра, МДҲ давлатларида юқори сифатли бензин нархлари қуйидагича:

 

Туркманистон – 5397 сўм;

 

Қозоғистон – 6605 сўм;

 

Озарбойжон – 7278 сўм;

 

Россия – 7631 сўм;

 

Беларус– 8819 сўм;

 

Қирғизистон – 9916 сўм;

 

Ўзбекистон – 13 838 сўм;

 

Молдова – 16 401 сўм.

 

Нархлар солиштирилганда кўриш мумкинки, Ўзбекистонда бензин нархи Туркманистонга нисбатан 2,5 бараварга, Қозоғистонга нисбатан эса 2,1 баробарга қимматроқ. Тожикистондаги нархлар бўйича маълумотлар берилмаган.

 

Шунингдек, 1 литр АИ-95 бензин нархи АҚШда – 11 267 сўмни, Афғонистонда – 13 104 сўмни, Хитойда – 14 174 сўмни, Туркияда – 14 459 минг сўмни ташкил этган.

 

Ўзбекистон расмий статистикасига кўра, мамлакатда 2023 йили бензин 19 фоизга қимматлашган. Пропан нархи 29 фоизга, метан нархи 22 фоизга ошган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси