Андижон ва Фарғонада электробус ишлаб чиқарилади

Сақлаш
12:01 / 08.01.2024 968 0

Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров Хитойнинг DongFeng бош директори Ван Пен билан учрашув ўтказди, дея хабар берди «Дунё» ахборот агентлиги.

 

Қайд этилишича, учрашувда жамоат транспорти тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган лойиҳалар, ҳаракат таркибини замонавий автобус ва микроавтобуслар билан янгилашга бўлган талаб ва эҳтиёж юзасидан фикр алмашилган.

 

Хусусан, DongFeng Special Car компанияси Фарғона вилояти Фурқат туманида 2 босқичда, умумий қиймати 100 миллион долларга тенг бўлган, йилига 1000 дона электробуслар ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишни режалаштирган.

 

Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг «Газета.уз» нашрига маълум қилишича, қурилиш ишларига февраль ойида старт берилади. Дастлабки, электробуслар йилнинг III чорагида ишлаб чиқарила бошланади ва улар бутун Ўзбекистон бўйлаб жамоат транспортини яхшилаш учун фойдаланилади.

 

Шунингдек, Андижон вилояти раҳбари Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Хитойда Lanzhou Guangtong New Energy Automobile компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

 

Томонлар 100 млн долларлик икки томонлама меморандум имзолаган. Бу вилоятда йиллик қуввати 2000 та электроавтобус ишлаб чиқаришга мўлжалланган лойиҳани амалга ошириш имконини беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси