Энг кўп Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида. Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони эълон қилинди

Сақлаш
12:01 / 05.01.2024 1279 0

 

2023 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 71 110 та саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда.

 

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари сони энг кўп Тошкент шаҳрида қайд этилган – 11 864 та.

 

Ўз навбатида, энг кам саноат корхоналари Сирдарё вилоятида жойлашган– 1583 та.

 

Кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

 

Фарғона вилоятида – 8057 та;

 

Тошкент вилоятида – 7398 та;

 

Самарқанд вилоятида – 6321 та;

 

Андижон вилоятида – 5614 та;

 

Наманган вилоятида – 5057 та;

 

Бухоро вилоятида – 4261 та;

 

Хоразм вилоятида – 4177 та;

 

Қашқадарё вилоятида – 3990 та;

 

Қорақалпоғистон Республикасида – 3677 та;

 

Сурхондарё вилоятида – 3248 та;

 

Навоий вилоятида – 3192 та;

 

Жиззах вилоятида – 2671 та.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси