Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 57 млрд доллардан ошди

Сақлаш
15:12 / 21.12.2023 937 0

2023 йилнинг январь ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 57,3 млрд АҚШ долларига етган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

 

Агентликка кўра, ташқи савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 26,2 фоизга ошган.

 

Экспорт – 23,2 млрд (30,6 фоизга ошган), импорт – 34,1 млрд (23,3 фоизга ошган).

 

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ноябрь ойларида жаҳоннинг 199 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

 

ТСАнинг нисбатан салмоқли ҳиссаси Хитой (21,3 фоиз), Россия (15,5 фоиз), Қозоғистон (7 фоиз), Туркия (5 фоиз) ва Корея Республикаси (3,7 фоиз) билан қайд этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси