Эксперт машина ҳайдаш пайтида смартфондан қандай қилиб хавфсиз фойдаланиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди

Сақлаш
18:08 / 13.08.2021 775 0

     Сир эмаски, машина ҳайдаш пайтида смартфондан фойдаланиш бахциз ҳодисаларга, жумладан, ўлимга олиб келади. Content-review.com агентлиги раҳбари Сергей Половников рулда қандай қилиб телефонда хавфсиз алоқада бўлиш мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

     — Машина ҳайдаш пайтида телефонда гаплашиш ва мессенжерларда СМС ёзиш тақиқланади. Бунинг учун Йўл ҳаракати қоидаларида жарима белгиланган. Бироқ айрим одамларнинг иш фаолияти гаджетга бевосита боғлиқ бўлиши мумкин, — деди Сергей Половников Sputnik радиосига берган интервюсида. Унинг таъкидлашича, замонавий автомобиллар учун хавфсизлик талабларини бузмасдан алоқада бўлишга имкон берувчи махсус қурилмалар ишлаб чиқилган. Aммо афсуски, кўплаб ҳайдовчилар бу қурилмалардан бохабар эмас ёки уларга эътиборсиз.

   — Рулда, ҳатто тирбандликда ҳам сиз ушбу қурилмалар орқали йўлдан чалғимай матнли хабарлар юборишингиз мумкин, — дея қўшимча қилади у. — Ўртача конфигурациядан бошлаб барча замонавий автомобиллар Android Auto ва SarPlay тизимларига эга. Бу Aндроид смартфонлар учун Гоогле ва iPhone учун Apple тизимлари. Уларга смартфонни улаганингизда овозли "йўриқчи" ёрдам беради. Aгар ҳайдовчи SMS орқали хабар олса йўлдан чалғимаган ҳолда овозли йўриқчи хабарни ўқиб эшиттиради. Бундан ташқари, у жавобни айтиб қайтариш имкониятига ҳам эга. Бу тизимлар аллақачон ҳаётга тадбиқ этилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси