Тошкент—Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди

Сақлаш
15:12 / 11.12.2023 864 0

Тошкент—Самарқанд пулли автомобиль йўлини қуриш лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар бермоқда Zarnews.

 

Лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий ҳужжатини ишлаб чиқиш учун Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан 350 минг доллар миқдорида грант маблағлари ажратилган.

 

Ушбу маблағлар ҳисобидан Австриянинг ИЛФ Consulting Engineerс Аустриа ГмбҲ компанияси томонидан лойиҳанинг дастлабки техник-иқтисодий асоси ишлаб чиқилган. Ушбу ҳужжатни ишлаб чиқиш мақсадида Европа тикланиш ва тараққиёт банки томонидан 1,5 миллион евро миқдоридаги маблағлар ажратилди.

 

Вилоят автомобиль йўллари бош бошқармаси хабарига кўра, ўтказилган тендер савдо натижаларига кўра Туркиянинг Прояпı Мüҳендислик ве Мüşавирлик А.Ş. (PRОЙAPI) компанияси ғолиб деб топилиб, 1 миллион еврога тенг бўлган шартнома имзоланган. Бугунги кунга қадар консултант томонидан дастлабки ҳисобот ва инвестиция олди ўрганиш лойиҳаси тақдим этилган ҳамда ишчи гуруҳ томонидан қабул қилинган. Лойиҳанинг умумий узунлиги 305 километрни ташкил қилмоқда.

 

Лойиҳа халқаро стандартларга жавоб берадиган 305 километр узунликдаги автомобиль йўли 6 тасмали автомагистрал талаблари асосида қурилади. Шунингдек, ҳамма туташма ва иншоотлар устидан янги кўприк ва йўл ўтказгичлар қуриш ҳамда интеллектуал транспорт тизимини ўрнатиш кўзда тутилган.

 

“Тошкент—Самарқанд пуллик автомобиль йўли қурилиши натижасида ҳаракат жадаллиги тақсимланишига олиб келади. Йўл қопламасининг юк кўтариш қобилияти халқаро стандартлар бўйича 13 тонна ҳисобида амалга оширилади ҳамда автомобиль йўлининг хизмат қилиш муддати 25 йил этиб белгиланган”, — дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси