Бу йил узум арзон...ми?

Сақлаш
11:08 / 13.08.2021 847 0

 

Халқ табобатида беморларни табиий даволаш усули алоҳида аҳамиятли. Одамлар мева ва сабзавотлар орқали нафақат мавжуд касалликларни даволаши, балки айрим ҳасталикларнинг олдини олишга ҳам муяссар бўладилар. Ана шундай шифобахш мевалардан бири бу – узум. Шифокорларнинг таъкидлашича, узум буйракдаги тузни ювади, жигарни тозалайди, асаб толаларининг қувватсизлигини даволайди, шунингдек, қон босимини тушириш учун ҳам кенг фойдаланилади.

“Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилингани ҳам бежиз эмас. Боиси узум нафақат саломатликка, балки оила ва жамият иқтисодига ҳам кони фойда.

Андижон вилояти, Булоқбоши тумани, Дўлана қишлоғида жойлашган “Дўланалик боғбон меваси” фермер хўжалиги билан яқиндан танишар экансиз, бу ерда табиий шароитларда етиштирилган узумларни таътиб кўриш, майизхонада эса қуритилган узум махсулотларини мазасига баҳо беришингиз мумкин. 2007 йил ташкил топган ушбу фермер хўжалиги бугунги кунда узум махсулотларини кўплаб хорижий давлатларга экспорт қилади.

— Қўл остимда 12 та ишчим бор, биргаликда беш хил нав: “нимранг узум”, “Андижон қора”, “ҳусайни”, “ризомат узуми”, “суғдиёна кишмиши” етиштирилади, — Ҳабибулло Назаров, “Дўланалик боғбон меваси” фермер хўжалиги бошлиғи. — Россия, Қозоғистон, Япония давлатлари экспортчиларига, суғдиёна навли уруғсиз кишмиш майизларини эса Корея экспортчиларига етказамиз. Албатта, махсулотларимиздан Андижондаги ички бозорларга ҳам чиқарамиз. Узумлар навига қараб, улгуржи 5 мингдан 8 минг сўмгача бўлган нархларда баҳоланади. Бу меваларнинг пишиш даври июль ойидан бошлаб октябрьгача давом этади. Мана шу даврда нафақат маҳаллий тадбиркорлар, балки хорижлик меҳмонлар ҳам келиб, фермер хўжалигимиз билан яқиндан танишади ва қизиқиш билдиради, ҳамкорлик ўрнатади.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси