Қорабоғ тўлиқ Озарбойжон тасарруфига ўтди

Сақлаш
15:09 / 20.09.2023 1118 0

Арманистон Озарбойжон талабларини қабул қилиб, ҳудуддан ўз қўшинларини олиб чиқишга рози бўлди.

Қорабоғ мудофаа армияси тўлиқ қуролсизлантирилади, қурол-яроғ ва оғир техника ҳудуддан олиб ташланади, деб хабар бермоқда тан олинмаган республиканинг ахборот штаб-квартираси.

Арманистон армияси бўлинмалари Россия тинчликпарвар контингенти жойлаштирилган ҳудуддан ҳам чиқиб кетади.

Қайд этиш керак, 19 сентябрь куни Озарбайжон Қорабоғда “аксилтеррор ҳаракатлари”ни бошлади. Маълумотларга кўра, “аксилтеррор” операцияси натижасида Қорабоғда 27 киши ҳалок бўлган.

Тан олинмаган “Тоғли Қорабоғ ҳукумати” Озарбойжон юрисдикциясига ўтганини эълон қилди. Мавжуд ҳарбий тузилмалар қуролсизлантирилади.

21 сентябрь куни Евлах шаҳрида Тоғли Қорабоғнинг арман аҳолиси вакиллари ва Озарбайжон ҳукумати вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси