Асакалик тадбиркорлар гул чанггидан дори ишлаб чиқаради

Сақлаш
10:08 / 13.08.2021 945 0

 Она табиат сиру синоатга бой. Ҳар бир ўсимликда илдизидан чанггига қадар инсон саломатлигига кони фойда яширинган. Андижон вилоятида фаолият олиб борувчи “Асака” асаларичилик агро фермер хўжалиги 700 дан ортиқ карпат зотли асалариларни гоҳ тоғ шароитида, гоҳ пахта далаларида, писта майдонларида парваришлайди. Ақлли арилар дарахтлар, гуллар ва бошқа хил ўсимликлардан чанг йиғиб келиб, ўз уяларини асалга тўлдиради ва энг қизиғи, арилар бир-бирларининг уяларини адаштирмайди.

 

 “Асака” асаларичилик агро фермер хўжалиги раҳбари Элмурод Чекаловнинг таъкидлашича, карпат зотли асаларилар турли иқлим шароитига мослашувчан бўлиб, битта оила (қути)дан ўртача 15-20 кило асал олинади. Об-ҳаво очиқ ва қуёшли бўлса бундан ҳам кўп асал олиш мумкин.

 

 Пандемия шароити фаолиятимизга таъсир қилмади. Сабаби бизга қуёш чарақлаб турса кифоя. Асосий ишимиз очиқ табиат билан боғлиқ. Ариларни йилда 3-4 марта канага қарши дорилаймиз, холос. Қолган ишларни ўзлари бажаради ҳисоб: ўзлари чанг топиб озиқланади, ўзлари уяларини топиб қайтиб келади.

Хўжалик қошида асал қадоқлаш цехларимиз ҳам бор. У ерда 50 граммгача асал идишларга қадоқланади ва шартнома асосида ҳамкорлик ўрнатган ташкилотларга етказилади. Асалларнинг тоғ асали, пахта асали, яна қуритилган мевалар аралашган асаллар каби кўплаб турлари бор, шунга қараб улар 40 мингдан 60 минггача баҳоланади. Келгуси йилда Ўрмон хўжалиги взирлиги билан ҳамкорликда дарахтлардаги гул чанггидан таблетка ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқдамиз. Бу таблеткалар дармондори вазифасини ўтайди. Масалан, олма дарахти чанггидан тайёрланган дорининг бир донаси 7 та олма еган билан баробар калория беради. Бунинг учун бизга 7 хил махсус ускуна керак. Биз давлатдан кредит олган ҳолда бу йил Хитойдан буюртма асосида ускуналарни сотиб олиб, фаолиятни бошлашни режа қилганмиз, — дейди тадбиркор.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси