Туркиядаги отишмада ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди

Сақлаш
09:09 / 07.09.2023 779 0

Туркиянинг Истанбул шаҳрида қуролли отишма оқибатида ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси ахборот хизмати хабар берди.

 

Унга кўра, 2 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида икки жиноий гуруҳ ўртасида қуролли отишма содир бўлган. Бу вақтда воқеа жойига яқин ерда меҳнат фаолиятини олиб бораётган 46 ёшли Ўзбекистон фуқароси асли самарқандлик Н.З. ҳам оғир яраланган ва шифохонага олиб кетилган. 

 

Кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан Н.З вафот этган. Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жиноят содир этган шахсларни ушлаб, уларга нисбатан тергов ҳаракатларини бошлаган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси тезкор равишда фуқаронинг жасадини Истанбул аэропортидан Самарқанд вилоятига юбориш учун унинг яқинларига амалий ёрдам кўрсатди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси