Россиянинг Кемерово вилоятида Усмон Носирга ҳайкал қўйилди

Сақлаш
09:09 / 05.09.2023 1010 0

Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида ўзбек халқининг оташин шоири Усмон Носир ҳайкали очилди. Бу ҳақида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси хабар берди.

 

Тадбирни Кемерово вилояти губернатори Сергей Сивилёв очиб берган. Маросимда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов, Россия ташқи ишлар вазирлиги Новосибирскдаги шаҳри вакили Николай Афанасьев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ва бошқа ижодкорлар сўзга чиққан.

 

Анжуманда Новосибирскда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар, хорижий мамлакатларда доимий ва вақтинча яшаётган ватандошлар, шунингдек, маҳаллий ижодкорлар ва Кемерово вилояти Мариинск шаҳрининг кенг жамоатчилик вакиллари ҳам қатнашган.

 

 

Ҳайкал муаллифи Константин Зенич.

 

 

“Ўзбекистон делегацияси, Ўзбекистон элчихонасининг Новосибрскдаги бош консулхонаси ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари Мариинскдаги ўрмонзор қаридаги қатағон қурбонлари мозорида дафн этилган Усмон Носирнинг қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилди. Шоирнинг қабрига гуллар қўйилди”, дейилади хабарда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси