Ўзбекистонда электромобиллар импорти қарийб 6 баробарга ошди – Статқўм

Сақлаш
17:08 / 28.08.2023 775 0

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 7 ойда энг кўп Хитойдан электромобиль импорт қилган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-июль ойларида 10 та хорижий давлатдан қиймати 217,1 млн АҚШ долларига 7 391 та электромобиль импорт қилган.

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6084 тага ёки қарийб 6 баробарга ошган.

7 ойда энг кўп электромобиль импорт қилинган давлатлар:

Хитой 6 898 та;

Гонконг 376 та;

Германия 64 та;

Корея 18 та;

БАА 16 та;

АҚШ 11 та.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси