Фото: Ўзбекистонлик фотосуратчилар Wiki Loves Earth фототанловида иккинчи ўринни эгаллади

Сақлаш
20:08 / 25.08.2023 1438 0

Wiki Loves Earth («Вики Ерни севади») халқаро фототанловида Ўзбекистон барча иштирокчи давлатлар орасида тақдим этилган фотосуратлар сони бўйича иккинчи ўринни эгаллади, деяр хабар бермоқда Экология вазирлиги.

 

 

Унга кўра, Ўзбекистон номидан қатнашаётган 69 нафар иштирокчининг 3282 та фотосурати юборилган. Улардан 6 нафар муаллифнинг 12 та фотосурати танлаб олинган.

 

 

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ушбу танлов ғолиб ва совриндорларига дипломлар, интернет-дўкондан эсдалик совғалари харид қилиш учун сертификатлар топширди.

 

Танлов ғолиблари:

 

Марат Нажибоев

 

Арина Пан

 

Иван Кондюков

 

Марат Мустафин

 

Ярослав Галиев

 

Ҳумоюн Меҳридинов

 

 

Маълумот учун, Wiki Loves Earth халқаро фотосуратлар танлови ҳар йили дунёнинг қатор мамлакатларида Wikimedia фонди ва унинг маҳаллий филиаллари кўмагида ўтказилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси