Таниқли ижодкор бўлиш учун чирой эмас, билим ва истеъдод талаб этилади – Ҳакима Отахонова

Сақлаш
16:08 / 25.08.2023 1484 0

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида жорий йилининг 23-30 август кунлари Республика бўйлаб “Янги ҳаёт учун Янги Ўзбекистон учун” шиори остида “Маънавият фестивали” ўтказилиши режалаштирилган. 

 

Шу мақсадда тарғиботчилар Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Сирдарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида бўлиб турибди.

 

Хусусан, Бухоро вилоятида ташкил этилган “Миллий қадриятлар” ҳафталиги лойиҳасида ҳам бир қатор зиёлилар, санъаткорлар иштирок этди. Тадбирда таниқли актриса Ҳакима Отахонова мустақилликнинг қадри ва тарихни унутмаслик, ижодкор бўлиш учун талаб этиладиган кўникмалар ҳақида фикр билдирди.

 

“Шундай гўзал қадриятларимиз борки, уларга бутун дунё ҳавас қилса арзийди. Биз булардан унумли фойдаланишимиз ва унутмаслигимиз лозим. Зеро, миллий қадриятларимиз ҳам тарихимизнинг бир бўлагидир. Уни унутиш эса билимсизликнинг яққол мисоли. 

 

Мендан гоҳида санъаткор, умуман актриса бўлиш учун нима қилиш керак деб сўрашади. Биласизми, таниқли ижодкор бўлиш учун жуда чиройли ёки мафтункор бўлиш ҳам шарт эмас. Бунда, аввало, билим ва истеъдод талаб этилади. Билимга қизиққан инсон эса, албатта, тарихини ўрганади, ундан хулоса чиқаради, тарихдан сабоқ олиб шу асос янги ижод намуналарини ярата олади”, деди актриса. 

 

Маълумот учун, фестиваль доирасида “Маърифат соатлари”, нуронийлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашувлари”, Мактабгача таълим ташкилотларида “Менинг илк китоб жавоним”, ёшларимиз ўртасида миллий мусиқа санъатимизнинг кўп асрлик ижро йўллари, қадимий тарихини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Миллий қўшиқлар ва мақом”, “Ватан мадҳи”, “Бахшилар тараннумида” концерт-дастурлари, “Миллий қадриятлар” каби лойиҳалар ташкил этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси