Украинанинг "Bees Airline" авиакомпанияси 30 августдан бошлаб "Киев–Самарқанд–Киев" йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Сақлаш
09:08 / 13.08.2021 766 0

Бу ҳақда Самарқанд вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди. Самарқанд шаҳрида қатновлар йўлга қўйилиши муносабати билан матбуот анжумани ўтказилди. Унда сайёҳлик компаниялари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этди.

Таъкидланишича, "Bees Airline" Украина бюджет авиакомпанияси ҳисобланиб, Киев аэропортида 2019 йилда ташкил этилган. Ҳаво парки 4 та самолётдан иборат. Арманистон, Болгария, Греция, Грузия, Миср, Туркия, Черногория ва ички йўловчи ташиш учун чартер рейсларни амалга оширади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси