"Янги Ўзбекистон" университетига иқтидорли ёшлар 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинади

Сақлаш
09:08 / 13.08.2021 820 0

"Янги Ўзбекистон" университети учун ҳужжатлар қабули 15 августга қадар давом этади.

Иқтидорли ёшлар 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинади.

Университетнинг йўналишлари ва қабул квотаси:

🔹Механика муҳандислиги (100 ўрин);
🔹Кимё муҳандислиги (100 ўрин);
🔹Дастурий таъминот муҳандислиги (100 ўрин).

 Талабгорлардан қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
паспорт нусхаси;
умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини тугатганлиги ҳақидаги ҳужжат;
инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (энг камида IELTS 6.0 / TOEFL iBT 60 / Duo Lingo 95);
охирги уч ой ичида олинган фотосуратнинг электрон варианти.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси