Таълим янгиликлари: Иккинчи ва ундан кейинги мутахассисликка ҳужжатлар қабул қилиш бошланди

Сақлаш
12:08 / 12.08.2021 788 0


* ikkinchitalim.edu.uz платформаси орқали иккинчи ва ундан кейинги мутахассисликда ўқиш истагини билдирганлар учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди. Грант асосида таълим олганлар иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшира олмайди.

* Ўзбекистондаги давлат ОТМдан бошқа ОТМга ва бир ОТМ доирасида ўқишини кўчириш (тиклаш) мақсадида transfer.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган талабаларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.
Aйрим аризалар маълум бир сабабларга кўра рад этилган.

Рад этилган аризаларнинг камчиликларини бартараф этган ҳолда таҳрирлашнинг сўнгги муддати 2021 йил 13 август куни соат 23:59.

Ушбу муддатдан сўнг аризаларни таҳрирлаш имкони бўлмайди.

Ушбу муддат ичида камчиликлари бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.

Рўйхатдан ўтган барча талабалар (фуқаролар)дан ўзларининг шахсий кабинетларига кириб (рўйхатдан ўтишдаги логин ва пароль орқали), аризаларининг кўриб чиқилиш ҳолатини доимий кузатиб боришлари сўралади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси