Дунёдаги энг қиммат бренд номи маълум бўлди

Сақлаш
11:06 / 16.06.2023 1804 0

Американинг Apple корпорацияси кетма-кет иккинчи йил дунёдаги энг қиммат брендга айланди. Kantar тадқиқот компанияси таҳлилчилари дунёнинг энг қиммат ТОП 100 брендлари рейтингини эълон қилди.

 

Унга кўра, Apple брендининг умумий капиталлашуви 2023 йилда 7 фоизга камайиб, 880 миллиард долларни ташкил этди. Корпорация қиймати 947 миллиард доллардан 67 миллиард долларга камайди.

 

Аммо Apple капиталлашуви кўрсаткичлари пасайган ягона компания эмас. Дунёдаги юзлаб энг қиммат брендларнинг умумий қиймати йиллик ҳисобда бирданига 20 фоизга, яъни 6,9 триллион долларгача камайган.

 

Рейтингда иккинчи ўринни яна бир Америка компанияси Google эгаллади. Йил давомида бренд капиталлашуви Appleʼникидан ҳам кўпроқ — 30 фоизга камайиб, 577,7 миллиард долларни ташкил қилди. Кучли учликни Microsoft трансмиллий компанияси якунлаган. Технологик гигантнинг капиталлашуви 18 фоизга пасайиб, 501,9 миллиард долларни ташкил қилди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси