Ўзбек-Хитой вакцинасини сотишга уринган ҳамширалар қўлга олинди

Сақлаш
11:08 / 12.08.2021 817 0


ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси хабар берди.

Жорий йилнинг 6 июль куни М.М. Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида "Зебо" исмли шахс "Телеграм" мессенжери орқали давлат томонидан бепул эмлаш учун берилган “Covid-19"га қарши вакцинасини сотаётганлиги ҳақида эълон берганлигини ҳамда ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Мазкур аризага асосан, жорий йил 8 июль куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент шаҳар, Учтепа тумани, Лутфий кўчасида жойлашган "Гурман" кафеси рўпарасида тезкор тадбир ўтказилиб, тадбир жараёнида фуқаро А.З. фуқаро М.Я.га 186 дона “Covid-19"  “Yangi koronavirus recombinant vaksinasi” (CHO hujayrasi) ZF-UZ VAC2001ни ҳар бир дозасини 150.000 сўмдан жами 27.750.000 сўмга сотишини келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 1.400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақт ашёвий далиллар билан ушланди.

Ўтказилган суриштирув даврида, А.З. ушбу вакциналарни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган оилавий поликлиникалардан бирида катта ҳамшира бўлиб ишловчи Б.С.дан олганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан А.З. ҳамда Б.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 186 прим 3-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси