Ҳиндистонда маҳаллий амалдорнинг телефонини топиш учун сув омборининг суви чиқариб ташланди

Сақлаш
12:05 / 29.05.2023 953 0

Ҳиндистонда маҳаллий амалдор расмга тушаётган вақтда тушириб юборган телефонини топиш сув омборини қуритди. Бунинг оқибатида амалдор ишдан бўшатилган, деб хабар бермоқда CNN.

 

Озиқ-овқат инспектори Ражеш Вишвасга тегишли Samsung телефонини олиш учун тўрт кун давомида Паралкот сув омборидан 2 миллион литрдан ортиқ сув чиқарилган.

 

Маълум бўлишича, дам олиш кунларида Вишвас Ҳиндистоннинг марказий қисмидаги Чҳаттисгархвит штатида дўстлари билан сайр қилаётган чоғда телефонини сувга тушириб юборган.

 

Амалдор телефонини олиш учун “насос” ижарага олиб, сувни яқин атрофдаги каналга йўналтирган. Амалдор сувни чиқаришга рухсат олганига ҳаммани ишонтирган.

 

Шунингдек, у маҳаллий аҳолидан телефонни топишда ёрдам беришни сўрагани, бироқ сувнинг кўплиги бунга имкон бермаганини айтган.

 

Шу тариқа Вишвас ўз лавозимини суиистеъмол қилган ва жазирамада миллионлаб литр сувни исроф қилган деган хулосага келинди. Расмийлар, шунингдек, амалдорга сувни чиқариш учун ҳеч қандай рухсат берилмаганини таъкидлаган.

 

Вившаснинг ўзи эса ҳаракатларини телефонда “ҳукуматнинг махфий маълумотлари борлиги ва уни ўчириб ташлаш керак бўлгани” билан изоҳлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси