Қозоғистонда аҳолининг давлат тилида қай даражада сўзлашаётганини текшириш бўйича рейд ўтказилгани айтилмоқда

Сақлаш
09:08 / 12.08.2021 751 0


Мамлакат конституциясига мувофиқ, Қозоғистонда қозоқ тили давлат тили ҳисобланади. Давлат ташкилотлари ва маҳаллий аҳоли ўзини ўзи бошқариш органларида рус тили расман қозоқ тили билан бирга ишлатилади.

Айрим маҳаллий тадбиркорлар давлат тили бўйича рейд ўтказилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди.  Таъкидланишича, баъзи одамлар дўконларда махсулотлар устидаги ёрлиқлар қозоқчага таржима қилинганини ва сотувчилар харидорлар билан қозоқ тилида мулоқот қилаётганини текширган.

"РИА Новости" хабар беришича, мазкур ҳаракатлар ҳукумат томонидан провокация сифатида баҳоланган.

Ушбу масала юзасидан Қозоғистон Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги оммавий ахборот воситалари билан ўзаро алоқалар бўлими директори Чингиз Токеев ria.ru нашрига изоҳ берди:

— Тил мавзусидаги провокациялар ўринли эмас, давлат тилининг ривожланиши ҳуқуқий усуллар билан амалга оширилиши керак. Бизда бундай рўйхатдан ўтган жамоат бирлашмаси борлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, эҳтимол бу ташаббускор гуруҳдир. Ҳамма қонун олдида тенг, лингвистик ва миллий мавзуда ҳеч кимга провокация қилиш ўринли эмас. Ўз навбатида шуни айтишим мумкинки, агар одамлар тилларнинг, жумладан, қозоқ тилининг қўлланилишини ривожлантиришга ёрдам беришни истаса, буни ҳуқуқий усуллар билан, мулоқот орқали амалга ошириш керак, бу ерда томонлар бир-бирини эшитади, — деди у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси