Ўзбекистонга энг кўп инвестиция киритган давлатлар топ ўнталиги маълум бўлди

Сақлаш
10:05 / 15.05.2023 991 0

Статистика агентлиги Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқорилигини маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь—март ойларида Ўзбекистонда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 56,6 триллион сўмни ташкил этган. Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар 25,1 триллион сўм миқдорида қайд этилган.

 

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

 

Хитой – 19,9 фоиз;
Россия – 15,7 фоиз;
Саудия Арабистони – 13,5 фоиз;
Туркия – 6,1 фоиз;
Кипр – 5,4 фоиз;
Германия – 3,3 фоиз;
Швейцария – 3 фоиз;
Сингапур – 2,9 фоиз;
Гонконг – 2,8 фоиз;
Буюк Британия – 2,7 фоиз.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси