Пойтахтимизда "Янгийўл деҳқон бозори — Фарҳод бозори" йўналишида автобус ҳаракати ташкил этилди

Сақлаш
09:08 / 12.08.2021 805 0


Жорий йил 12 августдан бошлаб, 181-сонли янги "Янгийўл деҳқон бозори — Фарҳод бозори" автобус йўналиши ҳаракати ташкил этилган бўлиб, йўналишдаги жадваллар сони Исузу русумли автобуслар асосида иш ва шанба кунларига 4 та, якшанба кунларига 3 та ҳамда иш тартиби 5:30 дан 20:30 гача этиб белгиланди. Бу ҳақда "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ маълум қилди.

Мазкур янги автобус йўналиши "Янгийўл деҳқон бозори" сўнгги бекатидан Самарқанд, Беруний, Олмалиқ, Ўзбекистон, М.Мирзаахмедов, Қаҳрамон, М-39 йўли, Бунёдкор (Олмазор метро бекати орқали), Гавҳар, Ал-Хоразмий, 2-Қатортол, Ширин, М.Шайхзода, Фарҳод қўчалари орқали "Фарҳод бозори" бекатигача ҳаракатланиши белгиланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси